Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаатларни кўриб чиқишни рад этган мансабдорларга қандай жа | 🌐QUVASOY_TV

Мурожаатларни кўриб чиқишни рад этган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 330 минг сўмдан 990 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МИБ Қувасой шаҳар бўлими.

ҚУВАСОЙЛИКЛАРГА ҚЎШИЛИНГ
@QUVASOYLIKLAR_KANALI
https://t.me/+g6UdbeJrwdQ4ZjIy