Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

#befarqemasman

Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Мен янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришлар халқ манфаатига, инсон қадрига қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтаман. Йиллаб орзу қилган муаммоларимиз ҳал қилинаётганини фақат янгиланаётган Ўзбекистонда кўришимиз мумкин. Авваллари банк пластик карталарига тушган ойлигимиз, нафақаларимизни 10-20 фоиз, тоғли ҳудудларда эса 30 фоизгача зарарига нақдлаштириш масалалари бўлар эди. Ҳозир бу каби муаммолар йўқ бўлди. Бу каби ўзгаришлар барча ислоҳотлар инсон қадри ва унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини тасдиқлайди.

Барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан!