Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз! Қувасой шаҳр | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз!

Қувасой шаҳрида иқтисодий ташкилотлар, қурилиш мажмуаси ташкилотлари, мактабгача таълим ташкилоти рахбарлари, маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари оммавий ахборот воситалари ҳамда фаолларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва референдумда фуқароларнинг иштирок этиш тартиблари, унинг аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда иштирок этган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мехмонова Дилором Дадажонова, шаҳар Халқ таълими бўлими ввб мудири Рахмонова Озодахон Жўраевна, шаҳар оилавий поликлиника мудири, шаҳар оқила аёллар етакчиси Маткаримова Мубаракхон Маҳамадалиевна сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |