Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари! “Ёшлар дафтари”га кирит | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари!

“Ёшлар дафтари”га киритилган 53 нафар ёшларга контракт тўловлари, 7 нафар ёшларга даволаниш харажатлари, 4 нафар ёшларга турар-жой ижараси 1 нафар ёшга нотурар жой ижараси харажатлари, 5 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам, 2 нафар ёшларга ҳайдовчилик курсида ўқиш харажатларини қоплаш бўйича сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари жами 10 нафар ёшларга, шу жумладан;
3 нафар ёшларга тикув машинаси, 2 нафар ёшларга автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари,
5 нафар ёшларга пайвандлаш ускунаси ҳамда сантехника ускуналари "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 млн. сўмлик ўзини-ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари топширилди.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |