Дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди.
Биргина
Сирдарёда қарийб
4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги
қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни
фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.
Бунда, фермерларга
ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида
3 йилга 14 фоизли кредит берилади.
Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Facebook|Instagram|Twitter