Get Mystery Box with random crypto!

Эртага соат 15.00да Сенатнинг 38- ялпи мажлиси бўлиб ўтади. | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Эртага соат 15.00да Сенатнинг 38- ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Унда референдум масаласи кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда сенаторлар, Ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Сенат қароридан сўнг Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинади.

Ялпи мажлис “O'zbekiston 24”, “O'zbekiston” телерадиоканаллари, “Uzreport” телеканали ҳамда Сенатнинг YouTubе тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |