Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция: миллий иқтисодиётнинг рақобатбардош | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Янгиланаётган Конституция: миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

Янгиланаётган Конституция тадбиркорлик фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш, адолатли рақобат учун шарт-шароит яратиш, адолатли солиққа тортиш тизимини йўлга қўйиш ва ҳоказолар орқали чинакам эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Яратилаётган имкониятлар туфайли кейинги 6 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 6 баробар кўпайиб, бугунги кунда 2 миллионга етди. Даромади $1 миллиондан ошган тадбиркорлар сони 26 минг нафарга, 220 нафар тадбиркорнинг даромади эса $100 миллионга етди.

Лойиҳада давлат мулк ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоя қилинишини кафолатлаши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш эса фақат суд қарори асосида амалга оширилишини белгилайдиган норма киритилган. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, тадбиркорларимизнинг эркин фаолият юритиши учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолатдир.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |