Get Mystery Box with random crypto!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамшаҳарим | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамшаҳаримиз «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларимизда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган опа-сингилларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Қувасой шаҳридаги «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти, Аталикова Евгения Владимировна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |