Келгуси йилда Фарғонада таълим сифати ва самарадорлиги янги бо | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI
Келгуси йилда Фарғонада таълим сифати ва самарадорлиги янги босқичга олиб чиқилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида Фарғона вилоятида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ва шаҳар-туманлар секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари иштирок этдилар.
Видеоалоқа орқали шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган учрашувда Президентимизнинг 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар, таълим тизимида жорий йилда вилоятимизда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, келгуси йил режалари атрофлича таҳлил қилинди.