2023-05-11 08:54:03
КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ВА УЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ФАЗИЛАТ
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Халқимиз орасида катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис, жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди.
Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхурлиги унинг маданият даражасини белгилашини, содда қилиб айтганда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланганини алоҳида таъкидлаш жоиздир.
Қувасой шаҳридаги маҳалла нуронийлари ўртасида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Қувасой шаҳар ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Қувасой шаҳар бўлинмаси, Қувасой шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг Нуронийлар бўйича ўринбосари Т.Абдуқодиров ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Мазкур тадбирда маҳалланинг нуроний отахонлари, қўплаб тадбиркор ва ҳунарманд ўрта авлод, санъат ва спорт соҳасига умрларини бахшида этган, ҳозирда навақада бўлган бир гуруҳ кексалар жамланиб, улар учун дастурхон тузалди.
Учрашув чоғида бугунги кунда юртимизда ёш авлодга яратилаётган шарт-шароитлар, олиб борилаётган ислоҳатлар юзасидан дилдан суҳбатлашиб, мана шундай тинч ва обод юртда яшаётганликлари учун шукроналик келтириш билан бирга ўзларининг панду-насиҳатлари билан ўртоқлашдилар.
Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati
1.0K views05:54