Get Mystery Box with random crypto!

Марғилон ва Қўқонда одамларга мушук гўшти сотилгани бўйича хаб | 🌐QUVALIKLAR 24 | YANGILIKLAR

Марғилон ва Қўқонда одамларга мушук гўшти сотилгани бўйича хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

16 февраль куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрлаган таомларни сотган уддабурон тадбиркорлар қўлга тушгани бўйича хабарлар тарқалди.

Хабарда, шунингдек, мушук гўштини сотган тадбиркорнинг омборидан фойдаланишга яроқсиз бўлган қарийб икки тонна гўшт маҳсулотлари топилгани, мазкур гўштлардан эса аҳоли гавжум жойларда кабоб ва манти таомлари тайёрланиб, сотиб келингани, рейд давомида тадбиркор ва унинг шериклари ҳибсга олингани ҳам айтилган.

Мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири Фарғона вилояти прокуратураси билан боғланди. Прокуратура масъул ходими Нодиржон Жалолов қуйидагиларни маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатнинг ҳақиқатга мослигига аниқлик киритиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимидан ушбу ҳолатнинг ҳақиқатга мос келмаслиги, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бундай ҳолат бўйича ҳеч қандай иш кўриб чиқилмаётгани аён бўлган.

Шунингдек, масъуллар юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ушбу тасдиқланмаган хабарни тарқатмасликни сўраган.

ҚУВАДАГИ энг тезкор хабарлар
@QUVALIKLAR_24
https://t.me/joinchat/AAAAAFg63t3pFMKCp3-o2g