Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар давлат қўмитаси” томонид | Qo'shko'pir.uz | Rasmiy

“Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар давлат қўмитаси” томонидан мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
———————————————————
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реаблитация воситалари Республика “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси” томонидан хотин-қизларимизга етказиб берилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги 27 нафар ногиронлиги бўлган аёлларга туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова бошчилигида эшитиш мосламаси, ногиронлик аравачаси, хасса, қўлтиқ таёқлар топширилди.

ТУМАНИМИЗДА ҲАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ