Get Mystery Box with random crypto!

“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадил | 𝑸𝑼𝑹𝑹𝑶 𝑼𝒁 / القرآن الكريم

“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадилар. Кичикроқ бўлса ҳам совға беришларини истагандим холос, у киши бўлса...

Энди бир неча кун қовоқ солиб, гапирмасдан юраман. Ўрнимда бўлсангиз, сиз нима қилардингиз” дея сўроққа тутди мени бир аёл.

Унга жавобан айтдим.

“Яқинда тўйимизга 20 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар доимгидек никоҳ санамиз муносабати билан табрикламадилар мени. Тўғриси, кўпинча ўзим ҳам унутиб қўяман бу кунни...

Жуфтим ҳеч бир совға олиб келмадилар менга.

Аммо, 20 йилки, у киши мени ва болаларимни ҳеч эринмасдан бомдод намозига уйғотадилар.

Ҳар доим намозни эслатдилар.

Охират кунига иймон келтирган киши учун бундан-да буюкроқ бир совға, бунданда каттароқ яхшилик бўлиши мумкинми?

Сизнингча совға нима ўзи?

Йилда бир марта ҳадя олиш билан барча муаммоларингиз ҳал бўладими?

Йил бўйи саодатли бўласизми шу билан?

Тўйлари кунини унутмаган эркаклар комил эркаклар саналадими сизнингча?

Севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлмаган бир оилада йилда бир эсга олинадиган никоҳ санасининг қанчалик аҳамияти бор?

“Эрим ундай, эрим бундай” деб кўп ҳасрат қиламиз.

Ўзи ким мукаммал?

Қай биримиз мукаммалмиз?

Эримизнинг бизга ёқмайдиган бир томони бўлса, яхши кўрадиганимиз бошқа бир томони ҳам бор албатта!

Комилликни бир шахсиятдан изламанг.

Барибир тополмайсиз...

Чунки, бу ер жаннат эмас!

Бундай арзимас сабаблар учун жуфингиз таъбини хира қилманг.

Ижтимоий тармоқлардаги бўёқлар чапланган сохта ҳаётларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган эртакларга алданиб тинчлигингизни бузманг.

https://t.me/Qurro_uz1