Get Mystery Box with random crypto!

#Таҳорат_китоби 148) Дирҳам ҳозирги вазн ўлчовида қанчага тенг | QUR'ON•TV

#Таҳорат_китоби
148) Дирҳам ҳозирги вазн ўлчовида қанчага
тенг келади?
Бир дирҳам 3,17 гр.га тенгдир.
149) Енгил нажосатдан қанча миқдори афв қилинади?
1. Агар нажосат кийимга теккан бўлса, кийимнинг енг, ёқа каби қисмининг тўртдан бир миқдоридан озроқ қисмидаги енгил нажосат афв қилинади.
2. Агар нажосат қўл ва оёққа ўхшаш аъзоларга теккан бўлса, нажосатли аъзонинг тўртдан бир миқдоридан озроқ қисмидаги енгил нажосат афв қилинади.
150) Агар кийимга ёки баданга кафт кенглигидан кам бўлган суюқ нажосат тушиб, сўнг терлаш натижасида ёйилса, у билан намоз дуруст бўладими?
Ҳа, у билан намоз дуруст бўлади. Чунки у кейин ёйилган бўлса ҳам аслида афв қилинадиган миқдорда эди. Шунингдек, дирҳам миқдоридан кам бўлган қаттиқ нажосат терлаш натижасида ёйилса, у билан ўқилган намоз ҳам дуруст бўлади.
151) Бир кишига нажосат етган вақтда унинг миқдорини билиш учун нажосат ўрнини ўлчаш талаб қилинадими?
Йўқ, унга назар солиш ва чамалаб кўриш кифоя қилади. Агар у дирҳам вазнидан оғирроқ ёки кафт чуқурлигидан кенгроқ деб гумон қилинса, уни кетказиш лозим бўлади. Агар ундан кам деб гумон қилинса, хоҳласа у билан намоз ўқийверади ёхуд ундан покланади. Чунки покланиш суннатдир.
152) Агар кийим ва баданга биргаликда бўлак-бўлак майда нажосатлар тегса, нима қилинади?
Назар солиб, барчасининг миқдори чамалаб кўрилади. Агар бўлак-бўлак нажосатлар жамланганда намоз учун афв қилинадиган миқдордан ошса, у билан намоз ўқиш дуруст бўлмайди. Агар уларнинг йиғиндиси намоз учун афв қилинадиган миқдордан кам бўлса, у билан намоз ўқиш дуруст бўлади.
153) Намоз учун нажосатни кетказишнинг ҳукми нима?
1. Агар жуссали (қуюқ) нажосат дирҳам вазни миқдоридан ошса ёки суюқ нажосат кафт кенглиги миқдоридан ошса, уни кетказиш фарз бўлади ва у билан намоз ўқиш дуруст бўлмайди.
2. Агар жуссали (қуюқ) нажосат дирҳам вазни миқдорича бўлсаю, ундан ошмаса ва суюқ нажосат ҳам кафт кенглиги миқдорича бўлиб, ундан ошмаса, уни кетказиш вожиб бўлади. У билан намоз ўқиш макруҳи таҳримийлик билан дуруст бўлади.
3. Агар нажосат бу миқдорлардан кам бўлса, у билан намоз ўқиш дуруст бўлади. Бу нажосат афв қилинган миқдор бўлса ҳам, уни кетказиш суннатдир. Чунки усув ва суюқ нарсаларга аралашса, ўзи оз бўлса ҳам, оз миқдордаги сувни нажосат қилади.
154) Бир киши бир ерда намоз ўқисаю, лекин унинг яқинида нажосат бўлса, намози дуруст бўладими?
Намоз ўқувчининг намоз ўрнигина пок бўлиши шартдир. Атрофидаги нажосатлар унга зарар қилмайди. Лекин намознинг ҳурмати учун нажосатдан узоқроқ жойда намоз ўқиш мустаҳаб бўлади.
155) Намоз ўқилаётган ўринда бир дирҳамдан оз қуюқ нажосат ёки бир кафт миқдоридан оз суюқ нажосат бўлса, намози дуруст бўладими?
Ҳа, агар нажосат оз бўлса, намози дуруст бўлади.
156) Намоз ўқиётган кишининг қўли ёки тиззаси қўйиладиган жойда кўп миқдордаги қуруқ нажосат бўлса, намози ўтадими?
Ҳа, унинг намози ўтади. Чунки сажда қилганда қўл ва тиззани ерга қўйиб сажда қилиш сажданинг шартларидан эмас. Сажда қилганда икки қўл ва тиззани ерга қўйиш суннат амалдир.
157) Киши икки оёғи турадиган жойда кўп миқдордаги қуруқ нажосат бўлган ҳолда намозга киришса бўладими?
Йўқ, бундай ҳолатда намозга киришиб бўлмайди. Ҳатто пок жойда намозни бошлаб, нопок жойга ўтса ҳам намози бузилади.
158) Оғизни тўлдириб қусса ва таҳорат қилса, лекин оғзини ювмаса ва шу ҳолда намоз ўқиса бўладими?
Намоз ўқиш жоиз бўлади. Чунки оғиз тупикни ютиш билан пок бўлади.
159) Қайси нажосатлар афв қилинади?
1. Гўшти ейиладиган қушларнинг ҳавода учган ҳолда чиқарган ахлати (тезаги) афв қилинади.
2. Лойли кўчада кийим ёки баданга теккан, унда нажосатнинг асари бўлмаган лой афв қилинади. Агар у лойда нажосат асари кўриниб турса, у афв қилинмайди.
3. Игнанинг учлари каби кичик бўлган нажас сув ёки сийдикнинг сачраши афв қилинади.
4. Нопок нарсани ёндирилганда кўтариладиган тутун кийим ёки баданга тегса ҳам афв қилинади.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl