Get Mystery Box with random crypto!

#Фиқҳул_акбар Тавҳид пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган | QUR'ON•TV

#Фиқҳул_акбар
Тавҳид пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
– Банда, шубҳасиз, ишонгач, унга: «Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, вафот этгандан сўнг қайта тирилтирилишга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳнинг тақдири билан бўлишига имон келтирдим, Ҳисоб, Мезон, Жаннат ва Дўзах – ҳаммаси ҳақдир», дейиш вожиб бўлади.

– Аллоҳ бирдир. Унинг бирлиги сон жиҳатидан эмас, балки шериги йўқлиги, туғмаганлиги, туғилмаганлиги, тенги йўқлиги, махлуқларидан бирор нарсага ўхшамаслиги ва Унга махлуқларидан бирор нарсанинг ўхшамаслиги жиҳатидандир.

– Аллоҳ исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Тириклик, қодирлик, билиш, сўзлаш, эшитиш, кўриш, хоҳлаш Аллоҳнинг зотий сифатларидир. Яратиш, ризқ бериш, пайдо қилиш, вужудга келтириш кабилар Аллоҳнинг феълий сифатларидир. Аллоҳ ўз исми ва сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Аллоҳнинг бирорта исми ва сифати янги пайдо бўлмаган.

– Аллоҳ ўз илми билан доимо олимдир, илм Унинг азалий сифатидир, У ўз қудрати билан доимо қодирдир, қодирлик Унинг азалий сифатидир, У ўз яратувчилиги билан доимо яратувчи, яратиш Унинг азалий сифатидир, У ўз феъли билан доимо фоъилдур, феъл Унинг азалий сифатидир. Фоъил Аллоҳ таолодир, мафъул махлуқдир. Аллоҳнинг феъли махлуқ эмас. Аллоҳнинг сифатлари азалда қадимийдир, махлуқ эмасдир. Ким Аллоҳнинг сифатларини махлуқ ёки янгидан пайдо бўлган деса ёки бунга бетараф бўлса ёки Аллоҳнинг сифатларига шубҳаланса, у Аллоҳни инкор этган кофирдир.

– Қуръон мусҳафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган. Қуръонни талаффуз қилишимиз, уни ёзишимиз ва ўқишимиз махлуқдир. Қуръон махлуқ эмас.

– Аллоҳ таолонинг Қуръонда Мусо ва ундан бошқа пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тўғрисида ҳамда Фиръавн ва Иблис ҳақидаги айтганлари барчаси Аллоҳнинг улар ҳақида билдирган каломидир. Аллоҳ таолонинг каломи махлуқ эмас. Мусо (алайҳиссалом) ва ундан бошқа махлуқларнинг сўзлари ҳам махлуқдир. Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир, уларнинг каломи эмасдир.

– Аллоҳ таоло: «Аллоҳ Мусога гапирди...», деб баён қилганидан Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ таолонинг каломини эшитдилар. Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га гапиришдан олдин ҳам азалда сўзлагувчидир, махлуқотларни яратишдан олдин ҳам азалда яратувчидир. Аллоҳ таолога ўхшаш йўқ. У эшитувчи ва кўрувчидир.

– Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га сўзлашни ирода этганида унга ўзининг азалий сўзлаш сифати билан сўзлади. Аллоҳнинг ҳамма сифатлари махлуқларнинг сифатларига ўхшамайди. Аллоҳ таоло билади, билиши бизнинг билишимизга ўхшамайди. Аллоҳ таоло қодирдир,қудрати бизнинг қудратимизга ўхшамайди. Аллоҳ таоло кўради, кўриши бизнинг кўришимизга ўхшамайди. Аллоҳ таоло эшитади, Унинг эшитиши бизнинг эшитишимизга ўхшамайди. Аллоҳ таоло сўзлайди, сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди. Биз воситалар (аъзолар) ва ҳарфлар ёрдамида сўзлаймиз. Аллоҳ таоло восита ва ҳарфларсиз сўзлайди. Ҳарфлар махлуқдир. Аллоҳнинг каломи – махлуқ эмасдир.

Имоми Аъзам
"Ал-фиқҳул акбар" китоби.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl