Get Mystery Box with random crypto!

Қиёматнинг яқин қолгани ҳақида хабар берувчи зикрлар Бухори | QUR'ON•TV

Қиёматнинг яқин қолгани ҳақида хабар берувчи зикрлар

Бухорий ва Муслим Саҳл ибн Саъд ас-Сайёдийдан (р.а.) ривоят қилишади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларига ишора қилиб, уларни чўзиб туриб айтдилар: «Мен (пайғамбар қилиб) юборилганимда Қиёмат мана шу иккисидек эди».

Имом Аҳмад Бурайдадан ривоят қилади: «Мен юборилдим. Қиёмат мендан ўзай-ўзай деб қолди».

Муставрид ибн Шаддоддан ривоят қилинади: «Мен Қиёмат нафасида юборилдим. Ундан худди мана буниси унисидан ўзганидек ўздим». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар.
«Қиёмат нафасида» – яъни, нафас олишида. Бу ҳам яқинликни билдирувчи белги, яъни, инсон бошқа бир кишининг нафасини эшитиш учун жуда яқин туриши керак.

Бухорий ва Муслим Ибн Умардан ривоят қилишади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларнинг муҳлат-ажалларингиз илгаригилар ажали олдида аср намозидан қуёш ботгуничалик (муддат), холос».

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдларида эдик. Асрдан кейин эди. Қуёш Қуъайқион тоғи (Маккадаги тоғ) устида эди. Набий алайҳиссалом дедилар: «Ўтган кишилар умри олдида сизларнинг умрларингиз худди мана шу куннинг ўтган қисми олдидаги қолган қисми кабидир» (Аҳмад ривояти. Санади саҳиҳ).
Ҳадисда асрдан кейинги қуёш ботишига яқин қолганидек, Қиёмат қойимга ҳам яқин қолгани айтилмоқда.

Ҳузайфа ибн Ямондан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар: «Жоним қўлида бўлган, Зотга қасамки, имомларингизни ўлдириб, (бир-бирингизга) қилич солмагунларингизгача ва дунёларингизни ёмонларингиз мерос қилиб олмагунича, Қиёмат қойим бўлмайди».
Бу фитна бўлиб ўтган. Усмон ибн Аффон ўлдирилди. Сўнг фитна авж олди. Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Мусулмонларнинг икки гуруҳи бир-бирлари билан урушмагунича Қиёмат бўлмайди. Улар ўртасида улкан жанг бўлиб ўтади. Ҳар иккисининг даъвоси битта бўлади» (Муттафақун алайҳ).
Бу иш Сиффин жангида кўринди.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
дедилар:
– Ҳарж кўпаймагунича Қиёмат қойим бўлмайди.
– Ё Расулуллоҳ. Ҳарж нима ўзи? – деб сўрашди саҳобалар.
Қатл, қатл, – деб жавоб бердилар Набий алайҳиссалом»
(Муслим ривояти).

Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат олдидан қоп-қоронғу тун бўлакларидек фитналар бўлади. Киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кофир ҳолда кеч киргизади. Мўминлигида кеч киргизган киши кофир бўлиб тонг оттиради. Қавмлар ўз динларини дунёнинг бир арази – ўткинчи нарсаси учун сотадилар» (Термизий ривояти. Ҳасан саҳиҳ).

Анас ибн Молик (р.а.) вафоти яқинлашганида айтди: «Сизларга Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадис айтиб берайми?! Мендан кейин ҳеч ким уни сизга
айтмайди! Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги сўзларини эшитганман:
– Илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг зоҳир бўлиши, хамрнинг ичилиши, зинонинг ёйилиши ва эркакларнинг камайиб, аёлларнинг кўпайиб кетиши Қиёмат қойим шартларидандир. Ҳатто эллик аёлга битта қаровчи-эркак бўлади».

«ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ» китобидан.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl