Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗДА КЎЗЛАРНИ ОСМОНГА КЎТАРИШ Анас розияллоҳу анҳудан ри | Qur'on•Tv Uz

НАМОЗДА КЎЗЛАРНИ ОСМОНГА КЎТАРИШ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!», дедилар. Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:
«Ё бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари кўр қилинади», дедилар».
(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.)

Шарҳ: Намоз вақтида осмонга қараш намознинг хузуъмини бузади, намозхоннинг хаёлини олиб қочади. Шунинг учун бу ишдан қатъий равишда наҳий қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, агар намозда осмонга қарашни тўхтатмасалар, кўзлари кўр қилинади, деган маънодаги гаплари қаттиқ таҳдиддир.
Шунинг учун ҳам баъзи уламолар бу ишни ҳаром деганлар. Зоҳирий мазҳабнинг машҳур кишиларидан Ибн Ҳазм «Ким бу ишни қилса, намози ботил бўлади», деган. Лекин машҳури шуки, бу иш макруҳдир. Ушбу ҳадисга амал қилиб, намоз пайтида осмонга қарамаслик лозим.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

@QURONTVMP3

«Qur'on•Tv» га қўшилинг!
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi