Get Mystery Box with random crypto!

​​Қуръонда зикр қилинган 'орзулар'ни биласизми? 1. «Қани эд | Qur'on•Tv Uz

​​Қуръонда зикр қилинган "орзулар"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар (солиҳлар диндорлар) билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»_
(Фурқон сураси 27-oят)


3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир, фосиқ ҳаромхўр, ароқхўрлар)ни дўст тутмасам эди.»_
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга (гуноҳлар билан тўлдириб ёзилган) китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.» (Ҳар бир жаҳаннамга тушадиган инсон қани эди дунёда ҳайвон бўлиб яратилганимда ва ҳайвонлар билан бирга тупроқ бўлиб кетсам дейдир)
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармаc эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»_
(Анъом сураси 27- oят)_

8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»_
(Аҳзоб сураси 66- oят)_


Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор! Ҳозир бу орзуларни амалга оширмасак эртага бир умрлик армонга айланиб қолиши мумкин.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Улашинг | @QURONTVMP3

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi