Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​СИЗГА РАҲМИМ КЕЛЯПТИ... #АЛБАТТА_ЎҚИНГ Ризқдаги тангли | QUR’ON va SUNNAT

​​​​​​СИЗГА РАҲМИМ КЕЛЯПТИ...

#АЛБАТТА_ЎҚИНГ

Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.

Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан қийналадилар.

Тез-тез дори ичиб турадиган бўлсалар ҳам дуогўйимиз ота-онамиз борлар. Қанча одамлар ота-онасининг ҳидига, поябзалининг чангига зор.

Тез асабийлашиб, бақирадиган бўлса ҳам эрингиз бор. Қанча аёллар оила бекаси бўлиш орзусида, қўли калта, фақир бўлса ҳам, романтикани билмаса ҳам бошида эри бўлишини истайди.

Сариёғ, қаймоқ, творог, банан, мураббо емасак, турли шарбатлар ичмасак ҳам, нон соладиган идишимизда устини бироз пўпанак босган, қотган бўлса ҳам нонимиз бор. Қанча инсонлар бир бурда нонга зор.

Ижарада ўтирган бўлсак ҳам уйимиз бор. Қанча-қанча ижара тўлашга ҳам қурби етмайдиган, уйсизликдан сарсон бўлаётган юртдошларимиз бор.

Бир киши Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳнинг оёғига чиққан ярани кўриб, «Сизга раҳмим келяпти» деганида, у киши «Мен эса худди шу яранинг кўзимдан чиқмаганига шукр қиляпман» деган эканлар.

Биттаси фақирлигидан шикоят қилиб, бойларга ишора қилиб «Аллоҳ таоло бу бандаларига бойлик, мол улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деди. Шунда оғайниси уни шифохонага олиб бориб, беморларга ишора қилиб: «Аллоҳ таоло бу бандаларига беморлик улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деган экан.

Аллоҳ таоло миллиардлаб бандалари орасидан сизу бизни танлаб, Иймон, Ислом неъматини ато қилди, Ўзигагина ибодат қилиш, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш бахтини ато этди. Қанчадан қанча кимсалар бу неъматдан маҳрум ҳолда, залолатда юрибди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@NamozDarsliklari