Get Mystery Box with random crypto!

​​ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ – ЎЛИМИ… Биринчи нафҳа яқинлашганида, Ал | Qur'on qalb shifosi

​​ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ – ЎЛИМИ…

Биринчи нафҳа яқинлашганида, Аллоҳ таоло енгил бир шамолни юборади. Бу шамол ипакдан ҳам мулойим бўлади. У шамол қалбида зарра миқдорича иймон бўлган ҳар бир кишининг жонини олади. Чунки қиёмат фақатгина халойиқнинг энг ёмонлари устида қоим бўлади. Кейин Аллоҳ Исрофил фариштага биринчи сурни чалишни буюради. Ундан кейин осмонлар ва ердаги барча ўлади. Дунё шу ҳолатда 40 йил қолиб кетади. Унинг юзида тирик жон йўқ. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Ҳамма тупроқнинг тагида ётибди. Нималар учундир давомий тортишиб келган давлатлар ҳам йўқ.

“Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», деб айт. (Тоҳа сураси 105-оят)

«Сўнра уларни теп-текис ҳолга келтирур». (Тоҳа сураси 106-оят)

«У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан». (Тоҳа сураси 107-оят)

Дунё бўш бўлганида… «Ер бошқа ерга ва осмонлар бошқа осмонларга алмаштирилганида…» (Иброҳим сураси 48-оят)
Аллоҳ таоло айтади: «Эй ўлим фариштаси халойиқдам ким қолди?» "Инсонлар ўлди, жинлар ўлди, фаришталар ўлди"дейди. Фаришталар, «Ҳар бир нафс ўлимни татиб кўргувчидир» ояти нозил бўлганида: «Биз нафс эмас, балки биз покиза руҳлардирмиз», дейишди. Кейин Аллоҳнинг «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир», ояти нозил бўлди: Фаришталар, «Биз ер юзида эмасмиз. Биз осмоннинг яшовчиларимиз», дейишди. Ушбу оят нозил бўлганида: «Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз». (Қосос сураси, 88-оят) Фаришталар Аллоҳга сажда қилиб йиқилишди ва: «Боқийлик фақатгина Ўзи учун бўлган Зот барча айбдан покдир!», дейишди…
Фаришталар ўлишди, инсонлар, жинлар, қушлар… Ер юзидаги ва осмондаги барча нарсалар. Ўлим фариштасидан бошқа… Аллоҳ ундан сўради: «Халойиқдан ким қолди, эй, ўлим фариштаси?». У айтдики: «Эй Роббим, Жаброил, Микоил, Исрофил ва тасарруфингда турган банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади». Аллоҳ унга айтади: «Жаброилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». У Жаброилнинг жонини олади. «Яна ким қолди?». «Микоил, Исрофил ва тасарруфингдаги банданг – мен»… «Микоилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». Унинг жонини олади… “Исрофилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!ʼ. Унинг жонини олади. Сўнгра Жаббор ва Буюклиги Олий бўлган Зот сўрайди: « Яна ким қолди?». Ўлим фариштаси: «Тасарруфингдаги бечора банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади…». Аллоҳ унга айтади: «Ўл! Эй, Ўлим фариштаси»… Ва ўлим фариштаси ўлади. Ўлим таъмини ҳис қилганида ўлим фариштаси шундай дейди: «Иззатинг ва Жалолингга қасамки, агар ўлим шунчалик оғир эканлигини билганимда эди, Сендан мени бандаларинг руҳини олишимдан озод қилишингни сўраган бўлар эдим». Ва у ўлади. Аллоҳ шунда шифтлари қулаган дунёга қарайди.

«Қуёш ўралган» (Таквир сураси 1-оят).
«Юлдузлар сочилиб кетган» (Таквир сураси 2-оят).
«Тоғлар қўзғатилган» (Таквир сураси 3-оят).
«Ва туялар қаровсиз қолдирилган» (Таквир сураси 4-оят).
«Ва денгизлар аланга олиб ёнган» (Таквир сураси 6-оят).
«Ва нафслар жуфтлаштирилган» (Таквир сураси 7-оят).
«Осмон қўпорилган» (Таквир сураси 11-оят).
«Жаннат яқинлаштирилган» (Таквир сураси 13-оят).
«Жаҳаннам қиздирилган» (Таквир сураси 12-оят).

Аллоҳ таоло дунёга қарайди. У эса бўм бўш… Айтадики: “Эй дунё! Анҳорларинг қани?! Дарахтларинг қани?! Денгизларинг қани?! Қасрларинг қани?! Подшоҳлар қани?! Подшоҳларнинг фарзандлари қани?! Менинг еримда яшаб, мендан бошқага ибодат қилганлар қани?!

«Бугун мулк кимники?!»* *(Ғофир сураси, 16-оят)

Шайх Абдулҳамид Ки
шк.

@QuronQalbShifosi