Get Mystery Box with random crypto!

​​ Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар: | Qur'on qalb shifosi

​​ Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар:

– Ояти карималар ёзиш;
– Набавий ҳадислар ёзиш;
– Аллоҳга қилинадиган тазарруъ ва дуоларни ёзиш;
– Ваъз ёки насиҳатлар ёзиш;
– Дўстларга динга ва тарбияга оид фойдали қайдномалар тарқатиш;
– Диний мазмундаги суратлар, ёзувлар, мақолалар ва Қуръон оятларини жойлаштириш;
– исломий саҳифаларда иштирок этиб, уларни кузатиб бориш.

Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ёмонликлар:

– Фаҳш ва уят сўзлар ёзиш;
– Разолат ва маъсиятга чақириш;
– Мусулмонларни масхаралаш, ёмонлаш;
– Разолатга чақирувчи саҳифаларни очиш;
– Тубанликка чақирувчи фильмларни жойлаш;
– Динни бузишга қаратилган саҳифаларга боғланиш;
– Рамзий сурат ўрнига аёл кишининг суратини жойлаш;
– Ҳаёга путур етказувчи суратларни жойлаш;
– Ишқий мактублар ёзишиш;
– Бировнинг обрўсини тўкиб, айблаш, ғийбат ва фитна мақсадида ёзилган мактублар алмашиш.

Ижтимоий тармоқга юклаётган ҳар бир постингиз ёки ёзишмангиз Қиёматда ё зарарингизга ёкида фойдангизга юкланади. Шундай экан тафаккур қилинг!

@QuronQalbShifosi