Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар бор! А | IQRO Online markazi

Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар бор!

Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан олинган қуйидаги оят ва ҳадислар бунга далил бўлади:

1 – Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай деди: «Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда молу-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуъаро: 87-89).

Қиёмат кунида соғлом қалб билан келганларгина нажот топадилар.

2 – Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилидан шундай деди: «Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) сизларга – ҳар бир (Аллоҳга) қайтувчи, (ўз аҳдини) сақловчи (риоя қилувчи), Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба-тазарру қилган қалб билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир» (Қоф: 31-33).

Қани тавба-тазарру қилган қалб, қани унинг сифатлари?!

3 – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жисмларингизга қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар. (Имом Муслим: 4/ 1987).

4 – Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Огоҳ бўлинглар, танада бир парча гўшт борки, у тузалса тананинг ҳаммаси тузалади, агар бузилса тананинг ҳаммаси бузилади. Билингларки, у – қалбдир!» («Фатҳул-Борий»: 1/ 126; Имом Муслим: 3/ 1219).

Ушбу ҳадис оқил инсонлар учун ваъз ва дашном бўлишга кифоядир.

@IQRO_markazi