Get Mystery Box with random crypto!

​РОББИМИЗ БИЛУВЧИРОҚ! Устозимизнинг сўзларидан: 'Автомобилни | Qur'on ahli | Кур'он ахли️️📿

​РОББИМИЗ БИЛУВЧИРОҚ!

Устозимизнинг сўзларидан: "Автомобилни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши лозим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси эса маълум муддат ўқиган ва имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтган кишиларга берилади. Бунинг натижасида имкон қадар йўл транспорт ҳодисалари олди олинади. Худди шунингдек, оила масаласида ҳам уни тўғри бошқариш учун йигит ва қиз маълум муддат ўқиши, оилага тегишли бўлган шаръий қонун-қоидаларни ўрганиши ҳамда уни ҳаётига татбиқ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда, автомобилни бошқаришни ўрганмаган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир қилиб, автоҳлокатга учрагани каби, оилага доир шаръий қонун-қоидаларни билмаган шахс ҳам оилани ҳалокатга учратиши муқаррардир. (Афсус, бугунги кунда бундай ҳолатларга кўп дуч келяпмиз)
Чунки бирор бир жиҳоз ҳақида энг кўп маълумотга эга инсон уни ишлаб чиқарган инсондир. Шунингдек, жиҳоз бузилмай ишлаши учун ундан қандай фойдаланиш лозимлигини ҳам ишлаб чиқарган инсон ҳаммадан кўра яхшироқ билади. Инсонларнинг яратувчиси эса Аллоҳ таолодир. Шундай экан, нима учун инсониятга саодатли ҳаётни излашда унинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолонинг кўрсатмасини қўйиб, бошқа жойдан излашимиз керак?!

Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Ахир,) яратган зот (Ўзи яратган нарсаларини) билмайдими?! У Латиф (яъни, ҳар бир нарсани дақиқларигача билувчи) ва Хабир (яъни, ботиний хабарларнинг ҳам бирортаси Ундан махфий бўлмайдиган, (хабардор зот)дир”. (Мулк сураси, 14-оят)

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/quronahli_rasmiy