Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 301
2021-08-10 08:47:45
Қайси хонадонда ота-она ва ака-укалар солиҳ бўлса, у хонадон қизининг йўлдан оғиш эҳтимоли жуда оз.
«Эй Ҳоруннинг синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дедилар». (Марям 29)
Шайх Торифий
Ушбу оятда Марям онамиздаги ғайри табиий ишдан — эрсиз фарзанд кўришидан ажабланган одамлар илк бор онамизнинг ота-оналари қандай инсон бўлганини эслашди. Кўпинча фарзанднинг бузуқ ёки тузук бўлиши ота-онасининг салоҳияти ёки нобоплигига боғлиқ бўлади ва одамлар ҳам шунга кўра баҳо беради. Чунки ота-она яхшиликда ҳам, ёмонликда ҳам фарзандга намунадир.
2021-08-10 06:48:33
ЙИЛНИНГ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (3 марта ўқилади):
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”
Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила! Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин! Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман. Ё Зал-жалоли вал-икром! Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сабр ва сукут катта ибодат ва буюк мураббийлардандир!
Ривоят қилинадики, Луқмони Ҳаким Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кирдилар. Довуд алайҳиссалом совут тўқиб ўтирган эдилар. Луқмони Ҳаким шу пайтгача совутнинг нималигини билмасдилар. Шунинг учун кўраётган нарсаларидан ажабландилар, ҳатто бу ҳакда сўрамоқчи ҳам бўлдилар. Аммо қалбларидаги ҳикмат у кишини савол беришдан тўсди. Ишни тугатгач, Довуд алайҳиссалом ўрниларидан турдилар, совутни кийиб: «Жанг учун қандай яхши совут бўлди!» деб қўйдилар. Кейин Луқмонга юзланиб: «Жимлик ҳикматларга тўла! Фақат уни қилувчилар оз» - дедилар. Қаранг, илм саволсиз ҳосил бўлди, саволга ҳожат қолмади. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•