2022-10-10 15:52:30
ВАЪДА БЕРГАН ЭДИНГИЗ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб,
«Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот:
«Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди.
(Имом Муслим ривоят қилган).
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
𝒀𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊𝒍𝒊𝒌 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝒚𝒂𝒒𝒊𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈
➥ @Islomiy_Statuslar - kanalga OBUNA BO'LING
14.4K views𝓖𝓸𝓵𝓭 𝓪𝓭𝓶𝓲𝓷 ️️, 12:52