Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари: 1. Абу Бакр Сиддиқ; 2. Умар ибн Хаттоб; 3. Усмон ибн Аффон; 4. Али ибн Абу Толиб; 5. Зубайр ибн Аввом; 6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ; 7. Абдурраҳмон ибн Авф; 8. Саъд ибн Абу Ваққос; 9. Абу Убайда ибн Жарроҳ; 10. Саъид ибн Зайд.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар». Муслим ривоят қилган.