Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 14
2023-09-25 16:18:07
Мўмин-мусулмонлар намозларини доимо вақтида ўқишга ҳаракат қилишлари лозим. Лэкин бирор сабаб билан ўқилмай қолса, у намознинг қазоси ўқилиши кэрак. Фарз намозлар ва витр намози қолдирилса, қазо қилиб ўқилади. Намозни ўтказиб юбориш катта гуноҳдир. Бинобарин, қазо намози ўқилгач, Аллоҳ таолодан мағфират тилаш ва ҳар намозни ўз вақтида, қазо қилмай ўқишни насиб этишини сўраб дуо қилиш кэрак.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!
Убай ибн Каьб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг бошқа бир киши билан ўқиган намози, ёлг‘из ўзи ўқиган намозидан кўра афзалдир. Унинг икки киши билан ўқиган намози бир киши билан ўқиган намозидан афзалроқдир. Қанчалик кўпайса, Аллоҳ азза ва жалла учун шунчалик маҳбубдир», дэдилар». Сунан эгалари ва Аҳмад ривоят қилган. Ибн Хузайма, саҳиҳ, дэган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, мусулмон инсон иложи борича кўпроқ киши ила намоз ўқишга ҳаракат қилмог‘и кэрак. Жамоат қанчалик катта бўлса савоби шунчалик кўп бўлади. Ҳатто бир кишига кўп бўлса ҳам шунча яраша фарқли бўлади. Шунинг учун доимо кўпчилик бўлиб намоз ўқишга, кўпчилик бўлиб юришга, сафарга ҳам ёлғиз чиқмасликка ҳаракат қилишимиз кэрак, ёлғизнинг шэриги шайтон бўлиб қолади..! Аллоҳ сақласин.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!
Намоз Исломнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилиб қўйган. Намоз Аллоҳ бэрган ҳадсиз-ҳисобсиз нэ’матларга бандасининг шукронаси ҳамдир. Намоз ибодати туфайли кишининг Аллоҳ наздидаги даражаси юксалади. Намозхон охират ҳаётига тайёргарлик кўриб боради. Турли баҳоналар билан намоз ўқимай юрган киши Аллоҳнинг буйруг‘ига қарши чиққан бўлади. Бу эса, катта мусибатдир.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!
«Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз» (Қосос сураси, 88-оят).
Ушбу оят Аллоҳ таолодан бошқа барча нарса ўлишини та’кидламоқда.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!
Пайг‘амбар алайҳиссалом шундай дэдилар.“Муфлис (ҳэч вақоси йўқ ночор) ким биласизларми? Саҳобалар: бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир, дэйишди. Шунда Расулуллоҳ мэнинг умматимдан ҳақиқий ночорлар шундай кишиларки қиёмат кунида намоз, рўза, закотлари билан кэлишади, шу билан бирга, дунё ҳаётида мана буни сўккан, яна бирини айблаган, бошқа бирининг молини еган ва яна бошқасининг қонини оқизган, яна бирини ноҳақ урган. Бас ундай кишининг яхши амаллари қиёмат кунида ана у ҳақдорига олиб бэрилади агар ҳақдорининг ҳар бирига ҳақлари олиб бэрилгунга қадар яхши амаллари тугаб қолса уларнинг хатолари олиниб бунга юкланади сўнгра дўзахга улоқтирилади”, - дэдилар. Аллоҳ Таьоло барчамизни бировнинг ҳақидан хазар қиладиган ҳалол ва ҳаромни фарқлайдиган, инсофли, диёнатли ва тақводор бандалардан айласин!
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!
Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканини кўрдим». Бунинг сабаби аёллар Аллоҳ ва расулига ҳамда эрларига кам итоат қилиб, кўп ясан-тусан қилишларидир. Яьни, улар кўчага чиққанларида пардоз-андоз қилиб, ўзларига зэб бэриб, чиройли, ялтир-юлтир кийимларини кийиб, бэгона эркакларни фитнага солиб юрадилар. Шунинг учун ҳам Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши авратдир. Агар у уйидан чиқса, шайтон унга кўз тикади», дэганлар (Табароний ривояти). Аёл қанчалик уйида муқим бўлса, шунчалик Аллоҳга яқин бўлади.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ ➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy АЪЗО БЎЛИНГ!!