Get Mystery Box with random crypto!

Қазо_намози.. #Qòllanma 6 ойда 15 йиллик қазо намозини қанда | Quron_Sunnat_maruza_namoz

Қазо_намози.. #Qòllanma

6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
12 кунда - 1 йиллик
1 ой 6 кунда - 3 йиллик
2 ойда - 5 йиллик
4 ойда - 10 йиллик
6 ойда - 15 йиллик

Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.

Пешинни 4 ракатдан 6 марта
Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
Шомни 3  ракатдан 6 марта
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда. 

Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. Амийн!

Узингиз истаган яқинларингизга улашинг


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA