Get Mystery Box with random crypto!

​​ ДУОНИНГ ИЖОБАТ, ҲОЖАТНИНГ РАВО БЎЛИШИ Имом Ибн Можа «Сун | Quron_Sunnat_maruza_namoz

​​ ДУОНИНГ ИЖОБАТ, ҲОЖАТНИНГ РАВО БЎЛИШИ

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в): «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул Зот ундан ғазабланади» , деганлар.
Аллоҳ таола Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:
1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.
2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Фақирдан бирор нарса сўралмайди.
3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.
4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.
5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Раҳмсиздан бирор нарса сўралмайди.
6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди.
Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

Аллоҳ таола дуоларни ижобат қилишга далил:
1. «Роббингиз деди: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман»
(Ғофур сураси, 60-оят).
2. «Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман»
(Бақара сураси, 186-оят).
3. «Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида қирурлар»
(Ғофир сураси, 60-оят).

«Сунний ақийдалар» китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy