Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумот БАҚАРА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ Бақара «сигир» маън | Quron_Sunnat_maruza_namoz

#Фойдали_маълумот

БАҚАРА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Бақара «сигир» маъносини билдиради. Қадимда бани исроиллик бир киши ўлдирилганида, унинг қотилини топа олишмайди. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Қавмингга айт, сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар», деб буюради. Аллоҳнинг буйруғи бажарилганидан сўнг ҳалиги ўликка жон кириб, қотили кимлигини айтиб беради. Сигир билан боғлиқ воқеа келтирилгани учун бу сура Бақара деб номланган.

Бақара сураси Мадинада нозил қилинган, 286 оятдан иборат. Бақара Қуръони Каримдаги энг узун сурадир. Унда эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда масалалари билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом қиссаси, Фиръавн билан Бани Исроил ўртасидаги можаролар баён этилган.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

  ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy    
АЪЗО БЎЛИНГ!!