Get Mystery Box with random crypto!

​​Қанча гуноҳга ботган бўлсангиз ҳам, зинҳор Аллоҳнинг раҳмати | QUR'ON VA ZIKR

​​Қанча гуноҳга ботган бўлсангиз ҳам, зинҳор Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг азиз диндошим!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таборак ва таъало “Эй Одам фарзанди сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан ҳар қанча гуноҳга ботган бўлсанг ҳам сени кечираман. Кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сени гуноҳларинг само булутларига етган тақдирда ҳам сен Мендан мағфират сўрасанг сени кечираман ва кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сен Менинг ҳузуримга дунё тўла гуноҳ билан келсангу сўнг Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолатда йўлиқсанг, сенга дунё тўла мағфират билан муомала қиламан” деди” деяётганларини эшитганман.

(Имом Термизий ривояти.)

Бутун дунё инсонлари тинмай гуноҳ қилганларида ҳам уларнинг гуноҳи осмонгача етадиган бўлолмайди. Гап фақат тавба қилишда холос. Роббисидан юз ўгирмасликда холос. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида

وَمَن يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللّهَ يَجِدِ اللّهَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

110. «Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта раҳмли эканини топадир –» деб марҳамат қилган.

Бу ихтиёр инсон вафот топгуничадир. Вафот топгач яна мажбурий ҳолатига тушади. Ёки азоб олишга мажбур ёки неъматтга кўмилишга мажбур бўлади. Шу озгина муддатда бандада танлаш ихтиёри бўлади.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA