Get Mystery Box with random crypto!

Давоми 1. Абул Мунзир Ҳишом ибн Муҳаммад Соиб Калбий раҳимаҳ | QUR'ON AHLIGA TUHFA

Давоми

1. Абул Мунзир Ҳишом ибн Муҳаммад Соиб Калбий раҳимаҳуллоҳ Қуръонни УЧ КУНда тўлиқ ёд олган.
2. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ Қуръонни бир ҳафта – ЕТТИ КУНда тўлиқ ёд олган.
3. Шоҳи Муродобод мадрасаси ва Девбанд олийгоҳида бош мударрис бўлиб ишлаган Ҳазрат Мавлоно Саййид Фахруддин раҳимаҳуллоҳ Қуръони каримни ЙИГИРМА БЕШ КУНда тўлиқ ёд олган.
4. Ҳиндистондаги машҳур Девбанд олийгоҳининг асосчиларидан бири Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутий раҳимаҳуллоҳ Қуръони каримни БИР ОЙда тўлиқ ёд олган.
5. Ҳазрат Иззуддин ибн Жамоа раҳимаҳуллоҳ Қуръони азимни БИР ОЙда тўлиқ ёд олган.
6. Мавлавий Руҳуллоҳ Лоҳурий раҳимаҳуллоҳ Маккаи мукаррамага келиб, Рамазон ойида, яъни ЎТТИЗ КУНда Қуръонни тўлиқ ёд олган.
7. Убайдуллоҳ ибн Яъқуб Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ ТЎРТ ОЙда Қуръонни тўлиқ ёд олган.
8. Иброҳим ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қилади: “Халифа Маъмун раҳимаҳуллоҳ ҳузурига ТЎРТ ЁШли бола келди. У Қуръонни тўлиқ ёд олган экан”.
Мазкур уламоларнинг Қуръон ҳифзида пешқадам бўлганлари таҳсинга лойиқ, албатта. Табиийки, сизни “Бу олимлар нима сабабдан Қуръонни бу даражада тез ёд олганлар? Уларни бу ишга нима ундаган?” ва шу каби бошқа саволлар қийнаётган бўлса керак. Бу саволларингизга лойиҳамизнинг келгуси сонида жавоб топасиз, деган умиддамиз. Сизлар учун яна бир ажойиб ва тароватли гулдаста тайёрлаб қўйганмиз. Лойиҳамизни кузатиб боринг.
Қуръонни шунчаки ўқиманг, Уни тафаккур қилинг!
Манба:
1. Мавлоно Шаббир Аҳмад Усмоний. Тафсири усмоний (Нашр йили ва жойи кўрсатилмаган). – Б. 1246.
2. Муҳаммад Абдулҳаққ ибн Шоҳ Ҳиндий Ҳанафий. Ал-Иклил ъала Мадорик ат-Танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил. Ж.5. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 2012.– Б. 592.
3. Нуруддин Али ибн Султон Мулла Али Қори. Анвор ал-Қуръан ва асрор ал-Фурқон (Тафсир ал-Мулла Али ал-Қори). Ж.4. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 2013.– Б. 132.
4. Қаранг: Муфтий Пир Муҳаммад Аслам Нақшбандий Мужаддидий. Қуръони ҳаким пакка карнэ кэ асан тариқэ. (Шаҳар кўрсатилмаган): Мактаба жамиъа ас-солиҳат (нашр йили кўрсатилмаган). – Б. 154-157.

Тавсия этинг
Шайх Aлижон қори
расмий
саҳифалари
Telegram|Facebook|Youtube|Instagram