Get Mystery Box with random crypto!

БАХТ... Бахт нелигин биласизми? Юрганингиз,турганингиз Бу бах | 🌸Мы творим чудеса своими руками🌸

БАХТ...

Бахт нелигин биласизми?
Юрганингиз,турганингиз
Бу бахтлигин биласизми?
Юрагингиз уриши,
Қалбингиз ҳис қилиши
Гўдагингиз йиғиси
Фарзандингиз кулгуси.
Ҳаммаси бахт биласизми?
Осмондаги ойлар ҳам,
Ердаги чиройлар ҳам
Булбулларнинг сайраши
Булоқларнинг қайнаши.
Бу бахтлигин биласизми?
Бахтсизман деб ранжиманг,
Ожизман деб ранжиманг
Сиз бахтлисиз Азизим.
Сиз азизсиз Азизам.
Бойлик бахт деб аталмайди
Тахт хам бахт деб аталмайди.
Ёрингизни севгиси
Ширин сўз - у меҳриси
Бу хаммаси бахт бўлар!
Фарзандингиз меҳрини
Эркаланиш сеҳрини
Ҳис қилсангиз бахт бўлар!
Бир хақиқат айтаман,
Олий бахтни айтаман
Аллоҳимнинг ризоси
Энг олий бахт биламан....

Ҳамма бахтлиларимизга мунаввар кун яна бири муборак бўлсин...
Борига рози бўлинг,қўлдан кетгани ёки сизда йўғини эмас боридан қувонинг...

Сиз бахтлисиз..