Get Mystery Box with random crypto!

#кун_эслатмаси Жума муборак! Салавотнинг арабча матни: ال | QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook