Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайит табриги Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар | QURAN.UZ

Ҳайит табриги

Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ассалому алайкум, каналимиз мухлислари!

Барчаларингизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Рамазон ойида тутган рўза, қилган хатм ва ибодатларингизни Аллоҳим ҳусни қабул айлаб, мукофотини зиёда қилиб берсин! Ҳар бирингизни мақбуллардан айласин!

Илоҳим, бу Рамазон сизу биз учун охирги рамазон бўлмасин, кўп йиллар иймону ибодатда, осудаликда Рамазон баракотларидан баҳраманд бўлишимизни, илоҳий байрам бўлмиш ҳайитларни нишонлаб, юртимиз фаравонликда бўлишини Роббим насиб айласин.

Барчаларингизга ва яқинларингизга Рамазон ҳайити яна бир бор муборак бўлсин!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Ҳайит #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook