#кун_эслатмаси
Рамазон ойининг илк жумаси муборак бўлсин!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook