Get Mystery Box with random crypto!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу Сувайд ибн Абдулазиз айтадилар: «Аб | QURAN.UZ

Абу Дардо розияллоҳу анҳу

Сувайд ибн Абдулазиз айтадилар: «Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) Дамашқ жомеъсида бомдод ўқиб қолсалар, одамлар унга (Қуръон) ўқиб беришини сўраб тўпланиб кетар эдилар. У зот уларни ўнта-ўнта қилиб, ҳар ўн кишига бир ёрдамчиларини бош қилиб қўярдилар. Ўзлари эса меҳробда уларни кузатиб турардилар. Бирортаси хато қилса, ёрдамчига, агар ёрдамчи хато қилса, Абу Дардога (розияллоҳу анҳу) мурожаат этар эди. Ибн Омир ўнликка ёрдамчи бош эди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафот этганларида Ибн Омир ўринбосар бўлиб қолди».

Саид ибн Абдулазиз Муслим ибн Мишкамдан нақл қилиб айтади: «Менга Абу Дардо (розияллоҳу анҳу): «Мажлисимизда ўтирган кишиларни сана», дедилар. Мен: «Бир минг олти юздан ошиқроқ келишибди», дедим. Улар Қуръон ўқиб, ўн киши-ўн киши бўлиб мусобақа қилишарди. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) бомдод намозини ўқигач, ортларига ўгирилиб, бир порани ўқир эдилар. Одамлар уни ўраб олиб, тинглар эдилар. Ибн Омир улар ичида энг пешқадами эди».

Ҳишом ибн Аммор Язид ибн Абу Моликдан, у отасидан қилган ривоятда айтади: «Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) намоздан кейин Қуръон ўқитар ва ўзлари ўқир эдилар. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) қироат учун Қуръонга муҳаббатли давраларни жорий қилган зотдир».

#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook