Get Mystery Box with random crypto!

'ЎзавтоМоторс' олиб сотар эканлиги тан олинди. Олиб сотар бўлг | 🔵QO'QON SHOPIRLARI🔴

"ЎзавтоМоторс" олиб сотар эканлиги тан олинди. Олиб сотар бўлганда ҳам ваъдада турмайдиган мунофиқ олиб сотар.

Молиявий қийин бир пайтда "Каптива 5" етказиб бераман дея битим тузиб, фуқароларнинг пулини олиб, иш битгач пулини қайтариб берган монополистнинг "ўйин"ларига рози бўлмаган истеъмолчилардан бири суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.

Судда "ЎзавтоМоторс" вакили "Каптива 5"масаласида "автомобилни етказиб бериш истеъмолчи манфаатидан келиб чиқиб тўхтатилгани, чунки "ЎзавтоМоторс" учун биринчи навбатда истеъмолчининг ҳаёти, хавфсизлиги туриши ҳақида" бир бир тоғора лағмонни қулоққа илган.

Компаниянинг доимий ҳимоячиси бўлган судни айтмаганда бу ёлғонга компанияни ўзидан бўлак ҳеч ким ишонмаса керак.

Шуни чин, деб фараз қилганда ҳам бир савол туғилади: нима учун Ўзбекистоннинг иқлим шароитини ўрганмаган ҳолда минглаб одамларни алдаб, битим тузиб пулларини олишларига назорат қилувчи органлар йўл қўйиб беришган? Буни бошқа қилса бу фирибгарлик, деб баҳоланардику.