2023-05-21 04:51:35
Дуогуйим отам-онам бор бўлсин!Одам ато Момо ҳаводан мерос,
Яратган қудратига қилиб ихлос.
Яшайдилар бир-бирин этиб эъзоз.
Ҳокисорим, отам-онам соғ бўлсин.
Муборак қӯллари дуода турсин.
Оллоҳимдан фарзанд бахтин сўраган,
Дилбандларин оқ ювиб оқ тараган.
Узоқ умр бахту иқбол тилаган.
Дуогуйим отам-онам бор бўлсин.
Қалби доим иймон нурила тўлсин.
Насиб этсин ҳажга сафар этмоқлик,
Ҳожи ота, ҳожи она бўлмоқлик.
Яратганга ҳамду сано айтмоқлик,
Ҳожигина отам-онам бор бўлсин.
Ҳақга илтижоси ижобат бўлсин.
Илоҳим кўрсин фарзандлар бахтини,
Оллоҳга ибодат ила аҳдини.
Дил куйласин шукроналик мадҳини.
Ҳақсўзгинам, отам-онам шод бўлсин.
Омон бўлиб дунё тургунча турсин!
Қў
қонликлар канали
https://t.me/+tjXoH1PN0hgyNzgy
1.2K views01:51