Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН ​Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, О | Qoqon 23.09

ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

​Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг... !!!
Опам,синглим,акам ё укам Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг.

Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қариндошлар, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!


QO'QON 24, Хамма Қўқонликлар шу каналда сиз хам бизга қўшилинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFRMOjcdra4mKqcdiA