Get Mystery Box with random crypto!

Телефонда чақиришса, бормасликка ҳаққингиз бор. Билиб қўйинг! | Қўқон шаҳри

Телефонда чақиришса, бормасликка ҳаққингиз бор.

Билиб қўйинг!

Сизни ИИБ (профилактика инспектори), прокуратура ёки судга фақат махсус чақирув қоғози орқали чақиришлари мумкин.

Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қаерга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётгани, қачон келиши, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмаса нима бўлиши кўрсатилиши лозим.

Қонунда телефон орқали чақирув назарда тутилмаган.

Шу боис, телефонда чақирганда айтилган жойга бормасликка ҳаққингиз бор ва бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ.

Демак, сизга қўнғироқ қилишиб, «бир келиб кетинг» дейишса албатта чақирув қоғози сўранг!

Расул Кушербаев

@Quqon