Get Mystery Box with random crypto!

10 июндан бошлаб анъанавий Лаванда сайлига старт берилади Жор | Қўқон шаҳри

10 июндан бошлаб анъанавий Лаванда сайлига старт берилади

Жорий йилнинг 10-20 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган Лаванда сайли доирасида лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ва мутахассислар кўриги, турли концерт ва шоу дастурлар ўтказилади.

Меҳмонлар шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Меҳригиё” кичик корхонаси лаванда боғларининг такрорланмас гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари, махсус рецепт асосида тайёрланган лавандали таомлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлардан татиб кўришлари, лавандазордаги унутилмас фотосессияларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Барча юртдошларимизни ва юртимиз меҳмонларини Лаванда сайлига таклиф қиламиз.

@Quqon