Бир оқил зотдан сўрашибди: - Коинотдан оғирроқ нима бор? - Ердан кенгроқ нима бор? - Денгиздан бойроқ нима бор? - Тошдан қаттиқроқ нима бор? - Оловдан даҳшатлироқ нима бор? - Муздан совуқроқ нима бор? - Заҳардан аччиқроқ нима бор? У жавоб берибди: - Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир. - Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир. -Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир. - Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир. - Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир. - Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир. - Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир. @Quqon 5.3K views02:59