Get Mystery Box with random crypto!

​​ШАХСИЙ ЧEГАРАЛАР Ҳар бир инсон ўз уйини, машинасини, мол-м | QUMRINISO ABDULVAHOBOVNA|BOTINIY ONG MO'JIZALARI|

​​ШАХСИЙ ЧEГАРАЛАР

Ҳар бир инсон ўз уйини, машинасини, мол-мулки ва қимматбаҳо нарсаларини қўриқлайди. Соғлом одам ўзи учун қадрли бўлган нарсаларини ҳимоя қилмаганини, уйини, машинасини қулфламаганини кўрганмисиз?! Йўқ, албатта, бу ишни ҳеч бир соғлом одам қилмайди. Сабаби ўша нарса - шахсан уники ва унга жавобгар ҳам унинг ўзи!

Афсуски, ўзбек менталитетида «шахсий мулк» деган тушунча бўлса ҳам, «шахсий чегара» деган нарса ривожланмаган. Аксар инсонларда «уят», «ҳафа қилмаслик», «қўрқув», «ҳурмат» ва ҳакозолар ҳисобига ўз шахсий чегараларини бузиб беришга йўл қўйилади. Кўпинча ўша чегаралари борми ёки йўқ инсонни ўзини ҳам хабари бўлмайди. Буни оқибатида уларни ҳимоя қилиш ҳам керак эмас.

Сиз ўз шахсий чегараларингизни биласизми?