2022-08-27 18:48:28
РАДДИЯ
Бугунги хабари кечагисига зид Kunuz
Kunuz сайтида 2022 йил 26 август куни эълон қилинган “Ваколатлар чегарасини бузиш. Боболовнинг аудиоси нимаси билан хавфли?” номли танқидий материал ўз исботини топмаган маълумотлар орқали фуқароларни чалғитишдан бошқа ҳеч нарса эмас! Манбага кўра, гўёки Тўра Боболов вилоятда ваколатлари доирасидан четга чиқиб, прокуратура фаолиятига аралашган ҳолда жазо муқаррарлиги таъминланишига қарши чиққан. Ҳолбуки ҳоким “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ўзи ҳокимлик қилаётган ҳудудда савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликда ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этишга ҳақли. Тарқатилган аудиода эса ҳоким прокурорга “агар айби бўлса, қамаб ташла, айби бўлмаса жавоб бер”-деб ҳеч бир шахсларнинг номлари, яъни прокуратура ва тадбиркорларнинг номлари тилга олинмаганлиги, ўтказилаётган йиғилишда кўрилаётган масалаларнинг кўплигидан, ўтказилаётган вақтнинг чекланганлиги билан қисқартирилган тарзда қонунбузган шахсларга қонуний чора кўришлик, қонунбузилишига йўл қўймаган шахсларнинг сабабсиз вақтини чекламасдан қисқа муддатда қонуний тўхтамга келишлик лозимлиги маъносида гапирилган.
Прокуратура фаолиятига қарши чиқишни англатувчи, яъни мавжуд жиноят иши ёҳуд бошқа текширув материаллари билан прокуратура ходимлари ва прокуратурага чақиртирилган шахсларга тегишли ҳужжатлар билан муҳокамага чақиртирилмаганлиги ва аниқ бир тўхтамга келишлик ёки ҳаракатини чекловчи кўрсатмалар маънолари англатилмаслиги, ҳеч бир шахсларнинг ҳаракатига аралашилмаганлиги акс этган.
Шунингдек, Kun.uz нинг 2022 йил 18 августдаги материалида мазкур аудиоёзув 2021 йил декабрь ойида ўтказилган ҳокимлик соатидан кесиб олинган бўлиши эҳтимоли борлиги маълум қилинган. Демак, сайтнинг ўзи берган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан 2022 йил 11 май куни (6 ойдан кейин) А.Юлдашевнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, қонунчиликка асосланилган жазо тайинлаш ҳукми эълон қилинган.
Бу билан муаллиф ва таҳририятнинг Сурхондарё вилояти ҳокими коррупциявий жиноят содир этган шахсни ҳимоя қилган мазмунидаги иддаосини рад этган.
Ҳамда “Ҳоким ўз “қанотлари остига” олган шахс”га (А.Юлдашев назарда тутилган шахс) нисбатан суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилганлиги сайтда келтирилган “прокуратура органи фаолиятига аралашиб, жазо муқаррарлигини таъминланишига қарши чиққан” деган важлари ҳам мутлақо асоссизлигини исботлаган.
PS: Bu qanchalik to'g'ri
kunuz ishonchli manba emasmi shunda
1.3K viewsⒾ︎Ⓢ︎ ︎Ⓐ︎Ⓘ︎Ⓛ︎Ⓞ︎Ⓥ︎ Ⓣ︎, edited 15:48