Get Mystery Box with random crypto!

Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам, Ҳали шўнғилмаган уммондай си | Invincible⏳

Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам,
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,   
Бир йўлга тушардим яралар битса.

Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.

Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
 
Нажмиддин  Эрматов

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!