Get Mystery Box with random crypto!

#Инфографика Ўзбекистон ихчам ва самарали давлат бошқарув тиз | qqragro.uz

#Инфографика

Ўзбекистон ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида маъмурий ислоҳотларни бошлади.

Президентнинг тегишли Фармон ва қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида
амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда;
ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади.

Вазирликлар
15 таси 10 тасига бирлаштирилади;
9 таси ўзгаришсиз қолади;
Жами 21 та вазирлик бўлади.

@uzbyuksalish