Get Mystery Box with random crypto!

ҚУЙИДАГИЛАР ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ ЖУМЛАСИГА КИРАДИ: 1. Қўшни б | ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЙ БОЗОРИ | Расмий канал

ҚУЙИДАГИЛАР ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ ЖУМЛАСИГА КИРАДИ:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...

Канал @Qoybozor_uz