Get Mystery Box with random crypto!

Эрингизни ўзингиздан бездирманг. Тортябди-ку рўзғорингиз юкин | ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЙ БОЗОРИ | Расмий канал

Эрингизни ўзингиздан бездирманг.

Тортябди-ку рўзғорингиз юкини,
Аро йўлда қийнаб уни кездирманг,
Рўзғорим деб билмас тиним уйқуни,
Эрингизни ўзингиздан  бездирманг!

Ширин турмуш якун топиб қолмасин,
Юрагига азоб солиб эздирманг,
Кундошликни азобини солмасин,
Эрингизни ўзингиздан бездирманг.

У ҳам одам ғамдан гоҳо хун бўлгувчи,
Руҳи калтак ейибгулдай сўлгувчи,
Рўзғорингиз чироғини ёндиргувчи,
Эрингизни ўзингиздан бездирманг!

Бузулмасин ҳаётидан тинч маром,
Армонларнинг уммонида суздирманг,
Асабини эговламанг олсин ором,
Эрингизни ўзингиздан бездирманг.

Меҳри қочар қаҳр бериб қилманг адо,
Ҳар ҳил важлар муаммолар қилманг пайдо,
Кетиб қолар сатангларга бўлиб шайдо
Эрингизни ўзингиздан бездирманг.!

Боқманг сира ҳою ҳавас ўткинчи,
Жароҳатлаб раво кўрманг ўкинчни,
Ҳаётида доим бўлинг биринчи,
Эрингизни ўзингиздан бездирманг!

Нафсим деманг бандиликдан қилманг халос,
Азоб нима эканини сездирманг,
Тилло балиқ эртакларда бор ҳалос,
Эрингизни ўзингиздан бездирманг

@QOYBOZOR_UZ