Get Mystery Box with random crypto!

ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Эй, фарзанд! Ихлос сурасини кўп ўқи | ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЙ БОЗОРИ | Расмий канал

ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!
» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.

Фаришталар уларга шундай дейдилар:

«Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»

Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».

Бу суранинг фазилати кўп.

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:

«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим
». Буни эшитган фаришта сўради:

У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки:

“Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”.

Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

𝗤𝗢'𝗬𝗕𝗢𝗭𝗢𝗥𝗜 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗚𝗔
𝗨𝗟𝗔𝗡𝗜𝗦𝗛 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡

https://t.me/joinchat/KRDIdCRHcQ1kZWMy